Жамият
Иш қидираётган шахсларни рўйхатга олиш тартиби соддалаштирилмоқда.
Яъни, иш қидираётган шахсларнинг иш стажи, маълумоти (мавжуд бўлган тақдирда), иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар ва бошқа маълумотлар маҳаллий меҳнат органи томонидан масъул давлат органлари ва ташкилотлардан мустақил равишда, шу жумладан «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади.
Ишга жойлаштиришга доир йўлланмалар ва ишга жойлашишга кўмаклашиш юзасидан мурожаатномалар асосида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш тартиби «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонун талабларига мувофиқлаштирилмоқда.
Бундан ташқари, меҳнат шартномаси қонунга асосан бекор қилинганда моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча кафолатлар белгиланмоқда.
Хусусан, агар меҳнат шартномаси бекор қилинса, иш қидириш даврида собиқ ходимга кўпи билан икки ой давомида моддий ёрдам берилади. Бунда тўланадиган ўртача ойлик ҳақининг ишдан бўшатиш нафақаси ҳисобга олинади.
Маданият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ