Жаҳон
Ҳиндистонда эркак ҳар куни нонушта, тушлик ва кечки овқат учун ярим тайёр лағмон тайёрлаб берган хотини билан ажрашди. Бу ҳақида The New Indian Express хабар берди.
Маълум бўлишича, аёл эрига бутун турмуши давомида «Маggi» брендидаги лағмонларни дамлаб бераверган. Бунда у ушбу ярим тайёр маҳсулотларни сотиб олиб, ҳар овқат маҳали бир хил ишни қайтарган.
Хабарга кўра, эр ажрашиш учун судга ариза берган. Якунда эр-хотин ўзаро розилик билан никоҳ шартномасини бекор қилган.
Эркакнинг айтишича, хотини ушбу маҳсулотни дамлашдан бошқа нарсани билмайди.
Маълумот учун, бу ғалати ажрашиш аризаси биринчиси эмас. Жумладан, турмуш ўртоғи билан гаплашмаслик, товоқнинг нотўғри томонига туз қўйиш, нотўғри рангдаги тўй либосини тиктириш, турмуш ўртоғини олиб чиқмаслик кабилар ҳозирда Ҳиндистонда эр-хотинларнинг ажралишларига сабаб бўлмоқда.
Олдинроқ ярим тайёр лағмонлар урологик касалликлар келтириб чиқариши ҳақида хабар берилган эди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ