Қандли диабети бор беморлар қандай овқатланиши керак?

Сақлаш
17:40 / 10.07.2024 244 0

Ҳозирги кунда қандли диабетнинг 2-тури тобора яшариб бормоқда.

 

Маълум бўлишича, ушбу касалликнинг 2-тури сурункали хасталик бўлиб, бунда инсон танасидаги барча – углевод, ёғ ва оқсил алмашинувлари бузилади.

 

Диабетнинг ушбу тури асосан ортиқча тана вазни ва семизлиги бўлган шахсларда ривожланади.

 

Шунинг учун вазнни камайтириш касалликни даволашнинг асосий усули ҳисобланади.

 

Бу хасталикда тана оғирлигини камайтириш дори-воситаларидан фойдаланиш билан бирга, турмуш тарзини ўзгартириш, яъни парҳез ва жисмоний фаолликни ошириш орқали амалга оширилади.

 

Жумладан, тана вазнини 10 фоиз ва ундан кўпроққа камайтириш орқали қандли диабетнинг 2-тури ремиссиясига, яъни қонда қанд миқдорини пасайтирувчи дориларсиз уни меъёрда бўлишига эришиш мумкин.

 

Қандли диабетга чалинган беморларга гликемик индекси юқори бўлган мева ва сабзавотларни кўп истеъмол қилиш тавсия қилинмайди.

 

Гликемик индекси юқори бўлган мева ва сабзавотлар:

▪️ қайнатилган лавлаги;

▪️ қовоқ;

▪️ қовоқча (кабачки);

▪️ қайнатилган сабзи;

▪️ маккажўхори;

▪️ картошка;

▪️ қовун;

▪️ тарвуз;

▪️ узум;

▪️ банан;

▪️ қуритилган мевалар (туршак, майиз, хурмо);

▪️ консерваланган мева ва резаворлар.

 

Қандли диабети бор беморлар ўз таомномаларига паст гликемик индексга эга бўлган мева ва сабзавотларни киритиши керак.

 

Булар:

◻️ карамнинг барча турлари (оқ, қизил, пекин, рангли, брокколи, борюссел карами);

◻️ яшил ловия;

◻️ хом сабзи;

◻️ турп;

◻️ редиска;

◻️ шолғом;

◻️ бақлажон;

◻️ булғор қалампири;

◻️ бодиринг;

◻️ помидор;

◻️ олча;

◻️ гилос;

◻️ олхўри;

◻️ ўрик;

◻️ шафтоли;

◻️ нок;

◻️ олма;

◻️ қулупнай;

◻️ малина;

◻️ апельсин ва мандарин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//