Жамият
Ҳукумат қарори билан 10 июлдан 10 августгача иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни бўйича ҳужжатлар қабул қилинади.
Бунда абитуриентлар my.edu.uz электрон тизим орқали рўйхатдан ўтиши мумкин.
Бунда номзодлар платформада:
▪️ ўзининг паспорт маълумотлари, ЖШШИР маълумоти ҳақида ахборотларни киритади;
▪️ диплом ва унинг иловасининг электрон нусхасини юклайди;
▪️ ўқиш истагини билдирган олий таълим муассасаси ва таълим йўналишини танлайди.
Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Қабул тартиби (кириш имтиҳони шакли, баҳолаш мезонлари, имтиҳон ўтказиш муддатлари) ҳар йили 1 июлгача ОТМ расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Қабул натижалари эса ҳар йили 30 августгача ОТМ томонидан эълон қилинади.
Маълумот учун, иккинчи ва ундан кейинги олий таълимда ўқиш 2-курсдан бошланади. Бунда ўқиш давомийлиги тегишли бакалавриат таълим йўналишлари учун белгиланган муддатдан бир йилга кам этиб белгиланади. Яъни, бакалавриат 4 йил бўлса, иккинчи мутахассислик – 3 йил.
Эслатма! Низом олий ҳарбий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Жамият
Маданият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ