Энди аксарият поезд қатновлари «Тошкент-Жанубий» вокзали орқали амалга оширилади

Сақлаш
15:14 / 10.07.2024 291 0

«Тошкент-Марказий» (Шимолий) вокзали орқали ҳаракатланувчи аксарият поездлар 15 июлдан 15 августгача «Тошкент-Жанубий» вокзалдан қатновни амалга оширади.

 

Маълум бўлишича, бу «Тўқимачи» ҳамда «Тошкент йўловчи» бекатлари оралиғидаги темир йўлда таъмирлаш ишлари олиб борилиши билан боғлиқ.

 

Фақатгина қуйидаги йўналишлар бўйича поездлар Шимолий (Марказий) вокзалдан жўнайди:

▪️ «Олма-ота–Тошкент–Олма-ота» (йўловчи поезд);

▪️ «Тошкент–Новосибирск–Тошкент» (йўловчи поезд);

▪️ «Тошкент–Самара–Тошкент» (йўловчи поезд);

▪️ «Тошкент–Ҳожикент–Тошкент» (шаҳарлараро поезд);

 

Қолган барча поездлар 1 ой давомида Жанубий вокзалдан қатнайди. Жумладан:

▪️ Афросиёб» электропоездлари;

▪️ «Шарқ», «Насаф» йўловчи поездлари;

▪️ «Тошкент–Андижон–Тошкент» (йўловчи поезд);

▪️ «Тошкент–Волгоград–Тошкент» (йўловчи поезд);

▪️ «Душанбе–Тошкент–Душанбе» (йўловчи поезд).

 

Маълумот учун, бир ой мобайнида «Тошкент-Марказий» вокзалидаги чиптахоналардан поезд жўнашидан олдин чипта харид қилган ёки янглишиб Марказий вокзалга келиб қолган йўловчиларни «Тошкент-Жанубий» вокзалга олиб бориш учун вақтинча бепул автобуслар қатнови йўлга қўйилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//