Жамият
«Қор бобожон-қор бобо, жаҳаннамда бор бобо» жумлалари билан бошланувчи қўшиқни Инстраграм орқали тарқатган Т.Ж. 3 йилга қамалди. У ЖКнинг 244-1(прим1)-моддаси 3-қисми «г» бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган (1-1906-2401/68 сонли жиноят иши).
Маълум бўлишича, Дин ишлари бўйича қўмита хулосасида давомийлиги 00:55 дақиқа бўлган мазкур қўшиқ ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материаллар туркумига кириши кўрсатилган.
Жорий йилнинг 24 апрель куни суд ҳукми билан 28 ёшли Т.Ж.га нисбатан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
1-босқич судининг ҳукми 1 июль куни бўлиб ўтган апелляция инстанцияси судида ҳам ўзгартирилмаган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ