Макро филиалидаги пишган гўшт растасидан суварак чиқди

Сақлаш
22:41 / 09.07.2024 349 0

Ижтимоий тармоқларда Миробод тумани «Нукус» кўчасида жойлашган Макро супермаркети филиалидаги пишган гўшт растасида суварак юргани акс этган видео тарқалди.

 

Миробод тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

 

Унга кўра, Санепидқўмитанинг Тошкент шаҳар бошқармаси Миробод туман бўлими ходимлари филиалда ўрганиш ишларини олиб борган.

 

Маълум бўлишича, супермаркетда зарарсизлантириш ишларини ўтказиб туриш учун «ТАШСАНEХПEРТ» МЧЖ билан шартнома тузилган бўлиб, сўнгги марта жорий йилнинг 30 июнь куни дезинсекция ишлари олиб борилган.

 

Бундан ташқари, дўконнинг пастки қаватида жойлашган хитой ресторанида озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрланиши ва ундан дўконга сувараклар келиб қолиш эҳтимоли мавжудлиги сабабли, бир неча маротаба биргаликда зарарсизлантириш ишларини ўтказиш бўйича мурожаат қилинган. Бироқ ресторан маъмурияти томонидан доимий рад жавоби бериб келинган.

 

Ресторан раҳбарияти билан олиб борилган суҳбат натижасида эса овқатланиш корхонасида зарарсизлантириш ишларини олиб бориш учун ҳеч қандай шартнома мавжуд эмаслиги аниқланган.

 

Эндиликда, 9 июнь куни, яъни бугун супермаркетда профилактик чора кўриш мақсадида қайтадан зараркунандаларга қарши дезинсекция ишлари амалга ошириладиган бўлди.

 

«Супермаркет ҳамда ресторанда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилдан рухсат олиниб, кучайтирилган текширув ишлари амалга оширилишини маълум қиламиз», дейилади ҳокимлик муносабатида.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//