Тунда ёрқин чироқ остида ухлаш қандли диабетни келтириб чиқаради

Сақлаш
20:34 / 09.07.2024 347 0

Тунда чироқнинг ёрқин нуридан сақланиш 2-тур қандли диабет ривожланиш хавфини камайтиради.

 

Австралиянинг Флиндерс университети олимлари ўтказган тадқиқотига таяниб, шундай маълумот берди.

 

Мутахассислар 85 минг нафар иштирокчининг маълумотларини таҳлил қиларкан, бунда ёруғлик сенсорлари орқали қайд этиб борилган 13 миллион соатлик махсус ёзувлар ўрганган.

 

Яъни, бунда тадқиқотчилар диабетнинг 2-тури билан оғримаган кўнгиллиларнинг билагига махсус қурилма тақишган ва уларни 9 йил давомида кузатишган.

 

Маълум бўлишича, ёруғлик таъсири ва 2-тур қандли диабетнинг ривожланиш хавфи ўртасида сезиларли боғлиқлик мавжуд. Таҳлиллар ана шундай хулосага олиб келган.

 

Аниқланишича, тунда ёрқин чироқ нури инсулин секрецияси ва глюкоза метаболизмига таъсир қилади.

 

Тадқиқотчиларнинг «The Lancet Regional Health — Europe» тиббий журналида эълон қилинган хулосасига кўра, энг юқори хавф даражаси тунги 00:30 дан тонгги 06:00 гача кузатилади. Бироқ кундузги ёруғлик саломатлик учун зиён етказмайди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//