Жамият
«Азизим», «Шаҳнозалар», «Келасанми?» қўшиқлари орқали танилган Жасурбек Жабборов Паркинсон касаллигидан тузалганини маълум қилди.
У Ҳиндистонда мураккаб операцияни бошдан ўтказган.
«Бу касаллик бошланганига 8 йил бўлди. Биринчи ўнг тарафдан бошланди, кейин кўпинча депрессияга тушардим. Ҳеч кимга билдирмасдан юрардим. Шифокорга кўриниб, даволаниб юрдим, лекин бари-бир зўрайиб кетаверди. Хуллас, 4-5 йил уйда чиқмадим. Даволашлар таъсир қилмади. Бир хили таъсир қилди. Бу касаллик билан 4-5 йил курашдим. Охири енгиб чиқдим», дейди хонанда.
Шунингдек, у хорижда даволаниши ҳақида ҳам сўзлаб беради:
«Уйдагилар чет элга кўрсатамиз дейишди. мен йўқ дедим. Яхши бўлиб кетаман дедим. Чунки чет элга бориб кўриниш ҳам осонмас. Харажати бор. Охири мажбур бўлиб Ҳиндистонга бордим. Аввалга даволанишга бориб, кейин операция бўлиб қайтдим. Режада операция йўқ эди».
Хонанда йиллар давомида қийнаган бу касаллик автоҳалокат натижасида келиб чиққанини айтади:
«Қашқадарёдан тўйдан қайтаётганимизда автоҳалокатга учрадик, жуда қаттиқ қўрқув бўлди. Орадан тўрт ой ўтиб касаллик бошланди. «Атиргуллар очди чирой»ни ёзгандик, 2015 йиллар эди. Эрталабдан ўнг тарафимда қалтироқ бошланарди. Докторлар аввалига ташхис қўйишолмади, кейин Паркинсон касаллиги дейишди. Унга ҳали даво топилмаган экан. Ишонгимиз келмади. Паркинсон кўпинча 50 ёшдан ошганларда кузатиларкан, лекин менда автоҳалокатдаги қўрқув туфайли бўлди деб ўйлайман. Чунки рўпарадаги машина билан қарама-қарши келиб қолгандик».
Жасурбек Жабборов, шунингдек, операциядан чиққан вақтларини эслар экан, «шифокорлар ҳам бир-бирига мени кўрсатиб, операциядан зўр чиқди, жуда муваффақиятли ўтди, дейишарди. Чунки кўпчиликда мимикалар қотиб қолиш ҳолати ҳам бўларкан. Бунинг барчаси Аллоҳдан, халқ дуосидан», дейди.
Таъкидланишича, хонанда оғир аҳволда қолгани сабабли халқдан ёрдам сўраган. Бу фикр таржимондан чиққан. Видеолар тарқалгач 12 кун ичида 40 минг АҚШ доллари йиғилган.
Хабарда ёзилишича, Жасурбек Жабборов унга халқ беминнат ёрдам қўлини чўзганидан миннатдорлиги билдирган. Шу билан бирга, у укаси билан биргаликда ўзи ҳам ёрдамга муҳтож болалар даволаниши, операция харажатларини қоплашда хайрия гуруҳи ташкил қилгани ҳақида маълум қилган.
«Ижодга қайтиш ниятим бор, лекин яна бироз вақт керак. Рақобат кучли, яхшилаб тайёргарлик кўрганимдан сўнг қўшиқ куйлайман. Халқ кўп кутди. Шунга яраша ижод намунасини тайёрлаш керакда. Тилагим – ҳамма соғ бўлсин, ҳеч ким ҳеч қачон дард чекмасин, — дейди хонанда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ