Электр энергиясининг ортиқча ҳисобланишига оид хабарларга изоҳ берилди

Сақлаш
22:37 / 08.07.2024 203 0

Энергетика вазирлиги электр энергияси ортиқча ҳисобланмаётганини изоҳлаб берди.

 

Маълум бўлишича, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган турли хабарларга расмий муносабат ҳамда ОАВ орқали видео шаклидаги тушунтиришлар берилганига қарамай, айни мавзуда мурожаатлар бўлиб турибди.

 

Шу сабабли, вазирлик ҳолатга қуйидагича аниқ изоҳ берди.

 

Унга кўра, электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ) истеъмолчиларга оърнатилган ҳисоблагичлар орқали кун якуни билан, яъни соат 00:00 да истеъмол қилинган коърсаткичларни тизимга юборади. Бунда биллинг тизими ҳисоблагич коърсаткичларини сутка давомида истеъмолчиларнинг ҳисоб рақамига ёзиб олиб, ҳисоб-китобларни амалга оширади.

 

Янги ой бошланганлиги сабабли оътган ойнинг охирги кунидаги бир кунлик истеъмол янги ойга қоъшилади (яъни, жорий ойнинг 29 куни (ёки 30 куни) ҳамда ўтган ойнинг охирги 1 куни бир ой сифатида ҳисобланиб борилади).

 

Шунда, агар истеъмолчи белгиланган меъёрдан ортиқ электр энергияси сарфлаган бўлса, ой охирига келиб нархлар қимматлашади. Яъни, 200 кВтдан кейинги ҳар бир ишланган электр энергияси киловаттига 900 ва ундан ҳам ошиб кетса, белгиланган суммаларда ҳисобланади.

 

Ижтимоий тармоқларда кўрсатилаётган суммалар, яъни 1350 сўмдан ҳисоблангани таъкидланган хабарда кўрсатилган сумма ўтган ойдан қолган 1 кун бўлиб, бунгача истеъмолчи электр энергиясини меъёридан ортиқ ишлатиб бўлган.

 

Ана шу ортиб кетган меъёр туфайли кейинги ойга қўшиб ҳисобланадиган 1 кунлик сумма қимматдек кўринади. Аслида, бу нарх эски ойнинг 1 кунлиги учун ҳисобланади, жорий ойнинг қолган кунлари учун эса яна меъёр бўйича нарх қўйиб борилади.

 

«Истеъмолчиларда шубҳа уйғотаётган электр энергияси миқдори ҳақидаги маълумотлар оътган ойнинг охирги бир кунлик ҳисоб-китоби эканлигига эътиборингизни қаратмоқчимиз», дейилади изоҳда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//