Жамият
Фото: Kun.uz
Ижтимоий тармоқларда аёл киши бошқарувидаги Equinox машинасининг аҳоли пунктида соатига 157 км тезликда ҳаракатлангани тасвирланган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Маълум бўлишича, Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида яшовчи ҳайдовчининг исми-шарифи – Мадина Шамсутдинова.
У автоуловни Ангрен шаҳри «Гурум» маҳалласи кўчаларида тез бошқарган ва буни видеога олиб, ўз Instagram саҳифасига жойлаган.
Шундан сўнг видеога ижтимоий тармоқ кузатувчилари норозилик изоҳларини ёза бошлаган.
Instagram фойдаланувчилари аёлга танбеҳ бериб, автомобилларнинг тез юриши оқибатида болалар ҳалок бўлаётганини таъкидлаган. Аёл эса уларга «У болачаларнинг тақдири онасининг қорнида ёзилиб бўлган» дея жавоб қайтарган. Орадан бир оз вақт ўтиб, аёл видеони ўчириб ташлаган.
Кейинги хабарларга кўра, ҳайдовчи ЙҲХ бўлимга олиб келинган ва тегишли чоралар кўрилган.
«(Воқеа) тахминан бир ойча олдин бўлган. «Рент cар»дан машина олиб, уйга қайтаётганимда, шунақа тезликда келганман. Лекин мен бунақа тезликда ҳайдаш мумкинмаслигини, бунақа тезликка чиқариш мумкинмаслигини, бунақа йўлда 70 дан ошмаслигини билмасдим. Мен бу видеойим билан ҳеч кимга тарғиб қилиб ёки бировга тавсия қилмоқчи эмасман. Қилган ишимдан афсусланаман. Менга қонуний чора кўришингизни сўрайман. Энди ҳеч қачон қайтарилмайди. Афсусланаман. Ўзим ҳам афсусдаман. Бугунги ҳолатни кўриб, айниқса. Ўшанда «мен бўлсамчи, менинг фарзандим бўлгандачи» деган нарса ичимдан ўтди. Бошқа қайтарилмайди», дейди у.
Хабарда ёзилишича, ҳайдовчи аёл МжтКнинг 128−5-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши) ва 128−2-моддалари (Транспорт воситасини бошқариш вақтида теле-, видеодастурларни томоша қилиш мақсадида монитордан фойдаланиш)га кўра маъмурий жавобгарликка тортилган.
«Бир орган томонидан бир нечта ҳуқуқбузарлик кўриб чиқилса, бунда жавобгарлик уларнинг оғирига нисбатан белгиланади. Шунга кўра, аёлга нисбатан 128−5-модда 2-қисмига кўра БҲМнинг 10 баравари (3,4 млн сўм) миқдорида жарима қўлланди», дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ