Жамият
Энди ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир жарималарга қарши my.gov.uz портали орқали электрон шикоят йўллаши мумкин.
Мазкур амалиёт 1 сентябрдан кучга киради.
Бунда ҳайдовчилар қоида бузилиши юзасидан чиқарилган қарорлар ва юборилган хабарномалар бўйича Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига электрон тартибда ариза юборади.
Юборилган шикоят аризалари ЙҲХХ томонидан 10 иш куни ичида кўриб чиқилади.
Аммо мурожаат кўриб чиқилаётган вақт мобайнида жарима учун белгиланган чегирма муддати тўхтатиб турилмайди.
Борди-ю шикоят ўринли деб топилса, ЙҲХХ томонидан, МжтКнинг 271-моддасига асосан, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш тугатилади.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77900
Жамият
56810
Жамият
56037
Жамият
51092
Жамият
//
Изоҳ йўқ