Жаҳон
Шотландия пойтахти Эдинбургда катталар учун «Биг Кид» болалар боғчаси очилди. У ерда 16 ёшдан ошганлар болалик даврига қайтиши мумкин.
Бундан кўзланган мақсад – катталарга ўз муаммоларини бир муддат унутишга ёрдам бериш ва бола бўлишга имконият яратиш.
Маълум бўлишича, боғчада вақт ўтказмоқчи бўлган катталар киши бошига 10 фунтдан тўлов қилиши лозим.
Боғчани педагог Солейл Кол 2023 йилда очган бўлиб, у ерга ташриф буюрувчилар ЛEГО йиғиши, ҳунармандчилик қилиши, эртак тинглаши ҳамда қум қутисида ўйнаши мумкин.
Солейл Колнинг фикрича, мазкур лойиҳани қўллаб-қувватлаётганлар боғча даврини соғинган одамлардир. Улар бу ерда мияларига дам беришади. Кундалик ташвишлардан узилади.
Ажабланарлиси, бу ерга келган катта ёшлилар болалар каби мулоқотнинг янги усулларидан фойдаланaди.
«Бу мен амалга оширган энг мазмунли лойиҳадир», дейди боғча асосчиси.
Ҳозирда бундай турдаги муассасаларни Австрия ҳамда Испанияда ҳам очиш режалаштирилмоқда.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ