Жамият
Mobiuz ҳозирда авариявий-тиклаш ишларини олиб бораётгани сабаб тўлов қилинмаган тақдирда ҳам абонентларнинг рақамлари блокланмаслигини маълум қилди.
Таъкидлаш лозим, айни пайтда мазкур компанияга тегишли рақамларнинг балансини ва турли тўпламлар қолдиғини текшириш, янги хизматларни фаоллаштириш, ҳисобни тўлдириш, янги рақамларни улаш каби хизматлардан вақтинча фойдаланишнинг имкони йўқ. Бироқ мобил интернет, қўнғироқлар ва СМСлар одатий тартибда ишламоқда.
«Балансингизда етарли маблағ бўлмаса, тариф режангизда ёки интернет-тўпламингизда мегабайтлар қолмаган бўлса ҳам, компания авариявий-тиклаш ишлари давомида хизмат кўрсатишни тўхтатмайди. Яъни, балансингизни тўлдира олмаган бўлсангиз ёки тарифдаги тўпламлар қолмаганлигида, рақамингиз бандланмайди ёки манфий балансга ўтиб кетмайди. Сиз алоқада қолишингиз ва рақамингиз ҳақида қайғурмаслигингиз мумкин!», дейилади компания расмийсининг баёнотида.
Хабарга кўра, ишлар муваффақиятли якунлангач компания абонентларни бу ҳақда хабардор қилади ҳамда тариф ва хизматлар ҳолатини қайта кўриб чиқиш учун барча зарур чораларни кўради.
«Биз хизматларимизни имкон қадар тезроқ тиклашдан ва рақамларингизни бошқариш учун сизларга тўлиқ имконият беришдан манфаатдормиз», дейди Mobiuz мобил оператори.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ