Қашқадарёда 8 кунлик чақалоғини сотмоқчи бўлган эр-хотин қўлга олинди

Сақлаш
14:59 / 05.07.2024 253 0

Қашқадарё вилоятида 8 кунлик чақалоғини 119 млн сўмга сотмоқчи бўлган эр-хотин қўлга олинган.

 

Маълум бўлишича, улар шаръий никоҳда бўлиб, эр аёлидан 18 ёш катта.

 

1971 йилда туғилган, 7 фарзанднинг отаси бўлган эркак ўзи қоровул бўлиб ишловчи корхонада 1989 йилда туғилган аёл билан шаръий никоҳ асосида яшаб келган.

 

Улар биргаликда туғилганига 8 кун бўлган чақалоғини 119 млн сўмга сотишни режалаштирган.

 

5 март куни чақалоқни сотиб олмоқчи бўлган шахс эркакнинг уйига борган ва ота 45 млн сўмни олаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланган.

 

Хабарга кўра, Жиноят ишлари бўйича Қарши туман судининг 28 июндаги ҳукми билан ота-она Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилган.

 

Ҳукмга биноан, эркакка 5 йилу 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилган. Аёлга эса 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//