Жаҳон
Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги савдо нуқталаридан Афғонистонда ишлаб чиқарилган «Golden Life» анорли газланган ичимлик маҳсулотлари олиб қўйилмоқда. Бу ҳақида шаҳар ҳокимлиги маълум қилган.
«Иш Қирғизистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Касалликларнинг олдини олиш ва давлат санитария-эпидемиология назорати департаменти буйруғига асосан олиб борилмоқда», — дейилади ҳокимлик хабарида.
Лаборатория тадқиқотлари натижалари кўра, бу ичимликнинг таркибида инсон организми учун хавфли бўлган азорубин Э-122 бўёқлари (краситель) мавжуд. Бу айниқса болаларнинг фаоллиги ва ақлий салоҳиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
«Чакана савдо тармоқлари раҳбарларига ҳам ушбу маҳсулотларни сотишни тақиқлаш тўғрисида буйруқ берилди», — дея маълум қилган давлат санитария-эпидемиология назорати департаменти.
Ҳозирда маҳсулот Бишкекдаги савдо расталаридан ҳам олиб қўйилмоқда.
Маълумот учун, ушбу ичимлик Қозоғистонда ҳам сотилади.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77900
Жамият
56810
Жамият
56037
Жамият
51092
Жамият
//
Изоҳ йўқ