Иқтисод
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, «Миллий тикланиш» партияси раиси Алишер Қодиров электр энергиясининг нархи ошиши борасидаги эътирозларга жавоб қайтарди.
Депутатнинг айтишича, 1 киловатт электр энергиянинг таннархи 990 сўм эканлигини 200 киловаттгача 450 сўмдан, 1000 киловаттгача 900 сўмдан сотилиши ёрдам сифатида қабул қилиниши керак, талаб эмас!
«Одатда ойига 300-400 минг сўмдан ошмайдиган электр учун тўловим 800 минг сўмдан ошди, хурсанд эмасман, лекин бу мен ишлатган энергия ва унинг ҳақини мен тўлашим керак. Ростдан ҳам кўмакка муҳтож бўлган аҳоли қўллаб-қувватланиши керак, ҳамма эмас. Масалан, даромади 5 миллион сўмдан юқори бўлган қатлам учун имтиёзли нархдаги 200 кВт норма қўлланилмасин…», деган Қодиров.
Депутат энергетика соҳасида бозор муносабатлари бўлиши шартлигини, даромадсиз энергетика иқтисодиётни тортмаслигини ҳам қайд этган. «Тизим таъмирталаб эканлиги учун таъминот сифатсиз бўляпти ва истеъмолчиларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда. Лекин мунтазам таъмирлаш учун мунтазам даромад бўлиши керак. Даромад кўрмаса тизим қачон ўзгаради! Давлат бюджети чегарасиз эмас», деган у.
Шунингдек, Алишер Қодиров энергия ресурсларини қийматидан икки карра арзонга сотилиши мамлакат иқтисодиётини, пировардида халқ турмушини ёмонлашишига сабаб бўлаётганини қистириб ўтган.
«Эртага яхши бўлиши учун бугун қийналамиз, бошқа йўли йўқ», дейди депутат.
Сиёсат
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ