Энди йўлдаги ноқонуний қазиш ишлари ҳақида хабар берганлар мукофотланади

Сақлаш
17:21 / 03.07.2024 215 0

Президент Қарори билан, жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб ҳар қандай юридик шахс томонидан йўллар, тротуарлар ва бошқа йўл инфратузилмаси объектларида қурилиш ишларини олиб бориш фақатгина тегишли рухсатнома олингандан сўнг амалга оширилади.

 

Шунингдек, йўл объектини ҳар қандай кўринишда таъмирлаш, бузиш, қазиш, ўзгартириш ёки реконструкция қилиш ишларига ҳам фақатгина рухсатнома олингандан кейингина йўл қўйилади.

 

Рухсатнома олмасдан йўл объектида қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга оширганлик ёки йўл объектининг аввалги ҳолатини тиклаш бўйича мажбуриятни бажармаслик ҳолати бўйича ҳуқуқбузарлик аниқланишида фаол ёрдам кўрсатган шахсларга ундирилган жариманинг 50 фоизи миқдорида мукофот пули берилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//