Жамият
Ижтимоий тармоқларда томоша кўрсатган шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.
Маълум бўлишича, 1994 йилда Қува туманида туғилган Фарғона шаҳар «Шифокорлар» кўчасида яшовчи шахс ўзининг Intagram саҳифасида «Шоқоллар» сарлавҳаси остида зўравонликни тарғиб қилувчи бир нечта видеоматерилларни жойлаштирган.
Шундан видеоконтентлардан бирида «Осмонда қора булут, Фарғона хавфли ҳудуд» дейилади.
Мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсга нисбатан МжтКнинг 189-прим 1-моддаси тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Билиб-билмасдан хато иш қилиб қўйдик. Чин юрагимиздан пушаймонмиз. Илтимос, бошлаётган ҳар бир ишларингизни, ҳар бир гапларингизни ўйлаб кўриб, фикрлаб туриб, маслаҳатлашиб туриб, видео олинглар, видео чиқаринглар. Биз қилган ишимиздан афсусдамиз. Минг бор узр сўрайман. кечиринглар», дейди ёшлардан бири.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ