Жамият
Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва «ШҲТ плюс» форматидаги учрашувда иштирок этиш учун 3-4 июль кунлари амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади.
Саммит кун тартибидан ШҲТ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш ва ташкилот фаолиятини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.
Ташриф давомида халқаро ва минтақавий ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари ҳам кўриб чиқилади.
Йиғилиш якунида эса Остона декларацияси ҳамда иқтисодиёт, хавфсизлик, экология, энергетика, туризм ва бошқа кўплаб йўналишларда шерикликни кенгайтириш бўйича ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.
Хабарга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти ташриф доирасида хорижий делегациялар раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77527
Жамият
56604
Жамият
55804
Жамият
50870
Жамият
//
Изоҳ йўқ