Президент Кўксарой қароргоҳида БМТ Бош котиби билан учрашув ўтказди

Сақлаш
22:16 / 01.07.2024 250 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти, бугун 1 июль куни Кўксарой қароргоҳида расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби билан учрашув ўтказди.

 

 

Суҳбат аввалида Антониу Гутерриш Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистонга келиш таклифи ва кўрсатилаётган самимий қабул учун чуқур миннатдорлик билдирган.

 

Музокараларда эса глобал ва минтақавий тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш, Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳолати муҳокама қилинган.

 

Шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик муаммолар юзасидан фикр алмашилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош котибнинг халқаро хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, БМТ ва унинг асосий органларини ислоҳ қилиш ҳамда жорий йилда Нью-Йорк шаҳрида Келажак саммитини ўтказиш ташаббусларини қатъий қўллаб-қувватлашини билдирган.

 

Минтақада транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни ривожлантириш, озиқ-овқат, энергетика ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилган.

 

Шу билан бирга, суҳбат давомида Афғонистонда юзага келаётган вазият муҳокама қилиниб, афғон халқига гуманитар ёрдамни кенгайтириш, жаҳон ҳамжамиятининг бу мамлакатга нисбатан умумий стратегиясини ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланган.

 

Учрашув якунида эса 2026–2030 йилларда Ўзбекистоннинг Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича БМТ билан ҳамкорликнинг ҳадли дастурини биргаликда ишлаб чиқиш юзасидан келишувга эришилган.

 

 

 

Маълумот учун, келгуси йилда Самарқандда ЮНEСКОнинг 43-бош конференцияси бўлиб ўтади.

 

Олдинроқ БМТ Бош котиби Олий Мажлис Сенатида бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//