Жамият
29 июнь куни Бухоро вилоятида вояга етмаган ёшларнинг тўйи бўлиб ўтди.
Маълум бўлишича, куёв Шофиркон туманидан бўлиб, ёши 16 да (2008 йил) Келин эса 2007 йилда Қоракўл туманида туғилган (17 ёш).
Тўй Бухоро шаҳардаги «Фатҳобод» маросимлар уйида ўтказилган.
Ҳозирда Болалар омбудсмани ҳамда ички ишлар органлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот ўрнида, никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун 18 ёш этиб белгиланган. Бу Оила кодексининг 15-моддасида белгилаб кўрсатилган.
Бироқ, узрли сабаблар бўлганида, алоҳида ҳолларда, яъни ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаган шахснинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши (эмансипация), никоҳга киришни хоҳловчиларнинг илтимосига кўра туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан 1 йилга камайтириши мумкин.
Агар юқоридаги узрли ҳолат бўлмаса ва тартиб бузилган бўлса, МжтКнинг 47-3-моддаси 2-қисми билан ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга жарима солинади.
Бунда никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга берган ёхуд уйлантирган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 бараваридан 15 бараваригача миқдорда (2 млн 380 минг сўмдан 5 млн 100 минг сўмгача) жарима жазоси тайинланади.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ