Сиёсат
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш бугун, 1 июль куни Олий Мажлис Сенатида бўлди.
Хабарга кўра, учрашувда Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш билан боғлиқ, жумладан, гендер тенглигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинган.
Шунингдек, Ўзбекистон ташаббусларини халқаро майдонда илгари суриш, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда минтақавий ҳамкорликни кенгайтиришга доир аниқ таклифларни қўллаб-қувватлашда БМТ билан олиб бориладиган конструктив ҳамкорлик масаласи ҳам учрашув мавзуси бўлган.
Йиғилиш якунида БМТ Бош котиби Олий Мажлис Сенатининг Фахрий меҳмонлар китобига дастхат ёзиб қолдирган.
.jpg)
Олдинроқ Антониу Гутерриш Ўзбекистонга келгани ҳақида хабар берилган эди.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
77530
Жамият
56604
Жамият
55805
Жамият
50870
Жамият
//
Изоҳ йўқ