Жамият
«30 июнь — Ёшлар куни» муносабати билан Президент бошчилигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида мактаб, коллеж, техникум, олийгоҳ спорт заллари ва кутубхоналари, стадион ва бассейнлар маҳалла ёшларига хизмат қилишини таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.
Шунингдек, энди ёз мавсумида «Янги Ўзбекистон ватанпарвар ёшлари» дастури асосида 2 миллион ёшлар спорт ва ватанпарварлик тадбирлари билан қамраб олинади.
Бунда жамоавий спорт ўйинлари, шахмат, стол тенниси, бадминтон, якка кураш, сузиш бўйича туман, вилоят ҳокимлари, вазирлар кубоги ўтказилади.
Бундан ташқари, маҳаллаларда, мактаб, техникум, олийгоҳ, сиҳатгоҳ ва оромгоҳлар залларида, паркларда китобхонлик, шеърхонлик, рақс, мусиқа ва кино кунларини ташкил қилинади.
Ҳар бир истироҳат боғи, сайилгоҳ ва хиёбонларга эса бепул «WiFi» ўрнатилади.
Йиғилишда таъкидланишича, энди «Турон» театри танлови ҳам ҳар йили мактаб ўқувчилари орасида ўтказилади. Бунда ғолиб бўлган ўқувчилар Ижод мактабларига қабул қилинади.
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
77735
Жамият
56714
Жамият
55938
Жамият
50988
Жамият
//
Изоҳ йўқ