Жамият
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси таркибига 3 нафар ёши катта футболчи қўшиладиган бўлди.
Жамоа бош мураббийи Тимур Кападзе Париж Олимпиадасига олиб кетиши мумкин бўлган ушбу ўйинчиларнинг номини очиқлади.
Улар:
◻️ Элдор Шомуродов («Рома»);
◻️ Остон Ўрунов («Персеполис»);
◻️ Акмал Мозговой («Насаф»).
Маълум бўлишича, мазкур ёши катта футболчилар рўйхати «Насаф» ҳимоячиси Алибек Давроновнинг жароҳати қай даражада жиддийлиги ва даволаниш давомийлигига қараб ўзгаради. Яъни, юқорида санаб ўтилган футболчилардан бири қайсидир марказий ҳимоячига алмаштирилиши мумкин.
Ҳозирда бу «катта эҳтимол билан, Ҳусниддин Алиқулов» дея тахмин қилинмоқда.
Маълумот учун, Париж Олимпиадасида Файзуллаев ва Ҳусанов ҳам иштирок этади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77824
Жамият
56759
Жамият
55989
Жамият
51046
Жамият
//
Изоҳ йўқ