Сиёсат
“Янги Ўзбекистон” газетасининг бугунги сонида эълон қилинган “Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда” номли ушбу суҳбатда истиқлол йилларидаги демократик ўзгаришлар, мамлакатимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида олдимизда турган устувор вазифалар, барча соҳалардаги туб ўзгаришлар хусусида сўз юритилган.
Президентимизнинг “Янги Ўзбекистон” газетаси бош муҳаррири Салим Дониёровга берган интервьюсидан иқтибослар:
* * *
Таъкидлаш керакки, Янги Ўзбекистонни барпо этиш – бу шунчаки хоҳиш-истак, субъектив ҳодиса эмас, балки туб тарихий асосларга эга бўлган, мамлакатимиздаги мавжуд сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий вазиятнинг ўзи тақозо этаётган, халқимизнинг асрий интилишларига мос, унинг миллий манфаатларига тўла жавоб берадиган объектив заруратдир.
* * *
Янги Ўзбекистон – демократия, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари борасида умумэътироф этилган норма ва принципларга қатъий амал қилган ҳолда, жаҳон ҳамжамияти билан дўстона ҳамкорлик тамойиллари асосида ривожланадиган, пировард мақсади халқимиз учун эркин, обод ва фаровон ҳаёт яратиб беришдан иборат бўлган давлатдир.
* * *
Маълумки, аждодларимиз азалдан “Зулм қилма, инсофли бўл, халқ учун адолат қўрғонини бунёд эт”, деб ёш авлодга йўл-йўриқ кўрсатганлар. Биз ҳам суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этишда ана шундай содда ва ҳаётий талаблардан келиб чиқдик. Хусусан, “Судьянинг онгида – адолат, тилида – ҳақиқат, дилида – поклик бўлиши керак” деган ғояни илгари сурдик ва амалга оширишни бошладик.
* * *
Таклиф ва ташаббуслар илгаригидек фақат “тепа”дан эмас, балки кўпроқ қуйидан бўлмоқда. Уларни амалга оширишда эса қуйи, ўрта ва юқори бўғиндаги давлат бошқарув идораларининг самарали ҳамкорлиги иш бермоқда. Шу асосда жамиятимизнинг ижтимоий манзараси бутунлай ўзгармоқда, самарали бошқарувнинг натижадорлиги ошмоқда, энг муҳими, одамларнинг ҳаётга, меҳнатга, ўзининг тақдири ва эртанги кунга ишончи ортмоқда.
Мақолани батафсил қуйидаги ҳавола орқали ўқишингиз мумкин: https://president.uz/uz/lists/view/4547
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ