
Жамият
Бугун АОКАда «Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган энг яхши материал» танлови ғолиблари тақдирланди. Веб-сайтлар йўналишида Инобат Аҳатова ғолиб деб топилди.
АОКА ва Журналистлар уюшмаси томонидан эълон қилинган танлов ғолиблари билан танишинг:
Телевидение йўналиши:
I ўрин – Азаматов Хуршид – «Madaniyat va maʼrifat» телеканали режиссёри;
II ўрин – Воҳидов Нурзод – «Zoʼr TV» телеканали мухбири;
III ўрин – Пирбоев Умид – «Xalqaro press-klub» мухбири.
Радио йўналиши:
I ўрин – Мақсудова Нодира – Радио «Grand» муҳаррири;
II ўрин – Умрзоқова Шоира – «Oʼzbekiston 24» мухбири;
III ўрин – Азимова Моҳигул – «Yoshlar» радиоканали бош муҳаррири.
Веб-сайтлар йўналиши:
I ўрин – Аҳатова Инобат – Oyina.uz бош муҳаррири;
II ўрин – Абдуҳалимова Зуҳра – Kun.uz мухбири;
III ўрин – Шарипов Шокир – Kun.uz мухбири.
Босма ОАВ йўналиши:
I ўрин – Мўминова Адолат – «Surxon tongi» газетаси мухбири;
II ўрин – Асилбеков Ислом – «Hurriyat» газетаси мухбири;
III ўрин – Зарипов Карим – «Darakchi» газетаси мухбири.
Танловда тўртта йўналиш бўйича аниқланган 1-ўрин соҳибларига БҲМнинг 50 баравари миқдорида, 2-ўрин – 40 баравар, 3-ўрин соҳибларига – 30 баравар миқдорида пул мукофоти ва махсус диплом топширилди.
Шунингдек, ҳар бир танлов йўналишида 5 нафардан иштирокчи рағбатлантирувчи мукофот сифатида БҲМнинг 10 баравари миқдорида маблағ ва махсус диплом билан тақдирланди.
Маълумот учун: «Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган энг яхши материал» танлови ҳар чоракда ўтказилиши белгиланган бўлиб, иккинчи чорак учун танлов тез кунларда эълон қилинади.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ