Жамият
«Ўзтемирйўлйўловчи» йўловчилар ва поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилишини маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳаво ҳарорати кўтарилиши натижасида ерусти темирйўлларининг рельслари ҳамда уларнинг пўлат қисмларида ҳарорат жуда юқори бўлади. Шу боис поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади. Бунинг натижасида поездлар ҳаракат жадвалидан кечикиб ҳаракатланиши мумкин.
Шунингдек, ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилган поездларда эса совитиш тизимининг ишлаш қуввати пасайиши мумкин.
Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти прогнозига кўра, Ўзбекистонда шу йилнинг июль ва август ойининг бошларида ғайритабиий (аномал) иссиқлик даврлари кузатилиши, баъзи кунларда ҳарорат узоқ муддатли ўртача қийматлардан сезиларли даражада кўтарилиши мумкин.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77900
Жамият
56810
Жамият
56037
Жамият
51092
Жамият
//
Изоҳ йўқ