Сиёсат
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги сув станциясида бир киши газдан заҳарланиб вафот этди, яна 2 киши касалхонага ётқизилди, дея хабар бермоқда «Ўзсувтаъминот» компанияси матбуот хизмати.
Қайд этилишича, ҳолат шаҳарнинг «Боғишамол» МФЙ Гулистон кўчасида жойлашган 5-оқова сув ҳайдаш насос станциясида содир бўлган. У ерда бўлган «Сирдарё сув таъминоти» компаниясининг Гулистон шаҳар филиалидаги 3 нафар ходимида газдан заҳарланиш кузатилган ва аҳволи оғирлашган.
Улардан бири Ҳ.И. вафот этган, қолган икки нафар ходим — З.Б. ва Х.А. вилоят касалхонаси жонлантириш бўлимига ётқизилган. Шифокорлар уларнинг аҳволи ўта оғирлигини айтган.
Ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77900
Жамият
56810
Жамият
56037
Жамият
51092
Жамият
//
Изоҳ йўқ