Жамият
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги олийгоҳларга кириш имтиҳонлари 14-28 июль кунлари ўтказилиши, шундан кейин 30 июль – 13 август кунлари абитуриентларга йўналиш танлаш имкони берилиши, мандат эса 21-22 августда эълон қилиниши кутилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасаларида кириш тест синовлари 2024 йил 14 июлдан 28 июлга қадар ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Айни пайтда, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Кун.уз нашри сўровига жавобан имтиҳонлар ва мандат саналари ҳали тасдиқланмаганини билдирган.
ССВнинг маълум қилишича, имтиҳонлар 28 июлда якунланади ва абитуриентлар 30 июлдан бошлаб 15 кун давомида йўналиш танлаши мумкин бўлади.
13 августда (шу куни ҳам танлаш мумкин бўлади) ушбу муддат якунланади.
7 кунлик муддатдан сўнг мандат ҳисобланиб, 21-22 августда натижалар эълон қилинади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77824
Жамият
56759
Жамият
55989
Жамият
51046
Жамият
//
Изоҳ йўқ