Жамият
Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилнозахон Каттаханова хабарга изоҳ берди.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида 01 347 DAV давлат рақамли Малибу йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди.
Ҳайдовчи яна бир қўпол қоидабузарлик содир этган ҳолда, светофорнинг қизил чироғида ҳам ҳаракатланган ва пиёдалар йўлагидан ўтаётган пиёдани уриб юборишига бир бахя қолган.
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига кўра, ҳолат бўйича қоидабузар ҳайдовчи – 1985 йилда туғилган К.Х.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилганини билдирди. Шунингдек, ҳайдовчи билан профилактик суҳбат ўтказилган.
Автомашиналарнинг рақам белгилари типларига кўра, «DAV» серияли рақам белгилари давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг шахсан бириктирилган ва навбатчи хизмат автомобилларига берилади (мудофаа, ички ишлар, божхона, фавқулодда вазиятлар органларининг автомобиллари ҳамда ИИ типдаги рақам белгилари бериладиган автомобиллар бундан мустасно).
Кун уз нашри маълум қилишича, очиқ манбаларга кўра, 01 347 ДАВ давлат рақамли Малибу машинаси Ёшлар ишлари агентлигига тегишли. У агентлик директорининг биринчи ўринбосари Дилнозахон Каттахановага бириктирилган.
Дилнозахон Каттаханова ўз ижтимоий тармоқ саҳифасида ушбу хабарга муносабат билдирди.
«Айрим Телеграм каналларида менга тегишли деб айтилаётган хизмат автомашинаси йўл ҳаракати қоидасини бузаётган видеотасвир тарқатилмоқда.
Биринчидан, ушбу автотранспорт воситаси (01 DAV 347) менга тегишли эмас.
Иккинчидан, йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қоралайман», деган мутасадди.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ