Бугун айрим ҳудудларда юқори даражада иссиқ ҳаво кузатилиши мумкин

Сақлаш
17:37 / 27.06.2024 214 0

Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти таҳлилига таяниб, Ўзбекистонда 27 июнь куни соат 16:00 да кутилаётган биоиқлимий шароит прогнозини эълон қилди. Иқлимшуноснинг ёзишича, яхлит шаклга эга паст босимли атмосфера соҳаси иссиқлик тўлқинини (эҳтимолий термик депрессия жараёни) келтириб чиқармоқда.

 

Ишончли иқлим моделларининг ҳаво ҳамда шудринг нуқтаси ҳарорати (ҳисоб-китоблар асосида нисбий намлик келиб чиқувчи об-ҳаво параметри) прогноз маълумотларидан фойдаланиб, прогноз картаси тузилди. Картада келтирилишича, эҳтимолий термал тушкунлик (термик депрессия) жараёнида 27 июнь соат 16:00 да Сирдарё вилояти, Тошкент вилояти жануби, Жиззах ва Сурхондарё вилоятлари асосий қисми, водий вилояти маркази, Қўқон шаҳри атрофи ҳамда Хоразм вилоятининг Туямўйин сув омбори атрофидагилар юқори иссиқлик (6-зона) стрессларини (қизил рангли ҳудудлар) қабул қилади.

 

Ўзбекистоннинг боииқлимий шароит картаси (2024 йил 22 июнь соат 14.00 муддат учун)

 

Бу шароитда кишилар очиқ офтоб остида ҳаракатланиши тавсия этилмайди. Бугун республиканинг катта қисмида «иссиқ» (тўқ сариқ) биоқлимий шароитлар (5-зона) кузатилиб, бу каби ҳудудлардаги аҳоли очиқ офтоб тиғи остида бош кийим, оқ ва сариқ рангли матолардаги кийимларни кийишлари, кўп сув истеъмол қилишлари тавсия этилади, деб ёзади иқлимшунос.

 

Эркин Абдулаҳатовнинг ёзишича, оқ ва сариқ рангли пахтали кийимлар қуёш нури таъсирини инсон танасига энг кам таъсир ўтказувчи матолар ҳисобланади. Жазирама ёз ойлари учун энг мақбул ранг оқ ва сариқ рангли кийимлардир. Қора, тўқ яшил ва тўқ кўк рангли футболкаларни юқори фаолликдаги қуёш тиғи остида кийиш тавсия этилмайди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//