Жамият
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати фуқароларнинг муаммо ва эҳтиёжларини аниқлаш мақсадида Тошкент шаҳридаги жамоат транспорти ҳақида йўловчилар ўртасида сўровнома ўтказди. Ўрганишлар икки босқични – видео интервью ва онлайн анкеталарни ўз ичига олиб, 276 респондентни қамраб олган.
Сўровда қатнашганлар жамоат транспорти билан боғлиқ энг катта муаммолар сифатида қуйидагиларни қайд этган:
49,1% — тиғиз вақтларда йўловчилар оқими кўплиги;
15,6% — автобусларда совитувчи/иситувчи кондиционерлар тўлиқ ишламаслиги;
12,4% — метрода ҳаво вентиляцияси яхши ишламаслиги;
8% — транспортларнинг барчасида ҳам ногиронлиги борлар учун махсус шароитлар яратилмагани.
Шунингдек, йўловчилар баъзи йўналишларда ҳалигача эскирган автобуслар ҳаракатланаётганини, улар йўлларда тез-тез ишдан чиқаётганини ёки ёнғинлар келиб чиқаётганини муаммо сифатида қайд этган. Айрим автобусларнинг ҳаракатланиш жадвалига мувофиқ юрмаслиги ҳам шулар қаторида.
Йўловчиларнинг баъзилари автобусларда кондукторларга эҳтиёж йўқ, деган бўлса, бошқалари эҳтиёж борлигини айтган. Кондуктор бўлмаса, ҳайдовчи йўловчиларни олд эшикдан туширади, бу эса йўловчилар учун қўшимча ноқулайликлар келтириб чиқаради. Респондентларнинг фикрича, йўналишли таксилар ёки микроавтобусларда «қўшимча ўриндиқлар»дан (табурет ёки ёғоч ўриндиқлар) фойдаланиш ҳолати кузатилади. Йўловчилар хавфсизлиги учун буни қатъий назоратга олиш ва тартибга солиш даркор.
Сўров давомида респондентлар қуйидаги таклифларни берган:
Сўров иштирокчилари, шунингдек, жамоат транспорти ҳайдовчиларининг фаолияти бўйича таклифлар қолдирган.
Масалан, йўловчиларни ташиш вақтида уяли телефондан фойдаланган ҳайдовчиларни жазолаш;
Сўровда қатнашганлар ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш – йўловчиларни аудио ва визуал форматда хабардор қилувчи ахборот тизимларини жорий этишни ҳам таъкидлаган.
Респондентлар орасида метрода аёллар ва болалар ҳамда қариялар учун алоҳида вагонларни жорий этишни сўраганлар ҳам бўлган.
«Умуман, сўров натижаларидан Тошкент шаҳрида жамоат транспорти тизими такомиллашиб бораётгани, мавжуд муаммолар, асосан, қулайлик ва хавфсизлик билан боғлиқлиги аниқланди. Тизимни янада ривожлантиришда фуқароларнинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олиш, қарор қабул қилувчи масъул вазирлик ва идораларнинг комплекс ёндашуви зарур», деб ёзади «Юксалиш».
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ