Жамият
Республика Маънавият ва маърифат маркази Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда “Маърифатли оила” лойиҳасини бошлади.
.jpg)
Лойиҳа мамлакатдаги ҳар бир оилага зиё ва маърифат улашиш мақсадида йўлга қўйилган бўлиб, тарбия, садоқат, ватанпарварлик каби туйғуларни оиладан маҳаллага, маҳалладан бутун жамиятга олиб борадиган тизим яратишни кўзда тутган.
.jpg)
Намуна сифатидаги дастлабки тарғибот 26 июнь куни Пойтахтнинг Олмазор туманидан бошланди. Энди маҳаллада “Оқила аёллар”, “Китобхон оила”, “Болалар дунёси”, “Заковат”, “Уч авлод учрашуви” каби кўплаб лойиҳалар ташкиллаштирилади. Тадбир иштирокчилари эса маҳалладаги оилалар саналади.

Бундан ташқари, маҳалладаги оилаларнинг биргаликда спектакль томошалари, музей ва концерт каби маданий ҳордиқ чиқариш масканларига бориши ташкиллаштириш режалаштирилган.
.jpg)
“Маҳалларимизда маърифатли оилалар қанча кўп бўлса, қадриятлар давомли, анъаналар барқарор, ёшлар тўғри йўлдан мақсадлари томон дадил боради” – дейди Отабек Ҳасанов.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77662
Жамият
56685
Жамият
55903
Жамият
50956
Жамият
//
Изоҳ йўқ