Жамият
Тошкентнинг Амир Темур кўчасида Spark ҳайдовчиси скутернинг изидан қувиб бориб, қарама-қарши йўлакка чиқиб кетди ва уни уриб юборди. Скутер бошқарувчиси касалхонага ётқизилди. Шаҳар ЙҲХБ барчани йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш ва масофа сақлашга чақирди.
26 июнь куни кечқурун ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Амир Темур кўчасида Spark ҳайдовчиси скутер ҳайдовчисини қувиб, бир неча йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузгани ва уни атайлаб уриб юборгани акс этган видео тарқалди.
Автобус йўлагида турган машина (рақами 01 K 316 LS) чап томонга қараб, барча йўлаклар бўйлаб скутер орқасида қувиб борган, сўнгра қарама-қарши йўлга ўтиб, уни қувиб етган ва уриб юборган. Оқибатда скутер ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йиқилган.
Пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг маълум қилишича, 34 ёшли Спарк ҳайдовчиси Б.И. 24 ёшли Б.А бошқарувидаги скутер билан «тўқнашиб кетган». Скутер ҳайдовчиси жароҳат билан шифохонага ётқизилган.
ЙҲХБ хабарида автомобиль ҳайдовчисига нисбатан қандай чора кўрилгани маълум қилинмаган. Бошқарма тергов бошланганини таъкидлаган ва барча ҳайдовчилардан «белгиланган қоидаларга амал қилишни ҳамда оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишни» сўраган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77825
Жамият
56759
Жамият
55989
Жамият
51046
Жамият
//
Изоҳ йўқ