Жамият
Ҳовли уйлар жойлашган ҳудудларда «Маҳалла сервис компанияси»ни ташкил қилиш таклиф этилмоқда.
Бунда мазкур ташкилотлар маҳаллаларни ободонлаштириш билан шуғулланади, кўчалар ва ариқлар тозалигини таъминлайди, кўчатлар экиб, парваришлайди.
Шунингдек, улар шартнома асосида коммунал тармоқларни таъмирлаш, чиқиндиларни саралаш ва ташиш хизматларини ҳам амалга оширади.
Сервис компанияси маҳалла фуқаролар йиғини кенгашининг қарори асосида салоҳиятли тадбиркорлар орасидан танлаб олинади.
Ободончилик ишлари маҳалланинг буюртмаси ва назорати асосида амалга оширилади.
Сервис компаниялари хизматларига тўловлар қилиш учун маҳалла фуқаролар йиғинларига ҳар ойда 20 млн сўмдан маблағ ажратилади.
Шу билан бирга, сервис компаниялари аҳолига 20 дан ортиқ ижтимоий пулли хизматлар кўрсатиши ҳам мумкин бўлади.
Маълум бўлишича, мазкур амалиёт аввал тажриба тариқасида 208 та маҳаллада ташкил этилади.
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
77735
Жамият
56714
Жамият
55938
Жамият
50988
Жамият
//
Изоҳ йўқ