Жамият
Президент Қарори билан 2024/2025-ўқув йилидан бошлаб мактабларда ота-оналарнинг фарзанд тарбияси борасидаги билимини оширишга қаратилган «Намунали ота-оналар мактаби» лойиҳаси амалга оширилади.
Мазкур таълим масканларида «Фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъулияти» мавзусида тарбия ҳафталиклари ҳам ўтказилади.
Бундан ташқари, 2024 йил 1 декабргача:
➖ ўқувчиларда «ҳуқуқбузарликка қарши иммунитет»ни шакллантиришда «мактаб – ота-она – маҳалла» ҳамкорлиги занжирини яратиш бўйича илмий асосланган ўқув ва оммабоп услубий тавсиялар ишлаб чиқилади;
➖ ота-оналарнинг фарзанд тарбиясига оид дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қиладиган халқчил тилдаги адабиётлар яратилади.
Жорий йилнинг декабрь ойида эса «Тарбия – шахс маданий-маънавий камолотининг мезони» мавзусида халқаро форум ўтказилади.
Шунингдек, қарорга биноан 2025 йил якунигача ота-оналар, ўқитувчилар ва ўқувчилар учун ёшлар тарбиясига оид рақамли контентларни жойлаштириш мақсадида «milliytarbiya.uz» электрон платформаси ва унинг мобил версияси ишлаб чиқилади.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77900
Жамият
56810
Жамият
56037
Жамият
51092
Жамият
//
Изоҳ йўқ