Жамият
«Эл-юрт умиди» жамғармаси хорижий давлатларнинг нуфузли университетлари ва илмий марказларида бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш учун 500 ўринга мўлжалланган 1-очиқ стипендия танловини эълон қилди.
Мазкур ўринлар 2024-2025 ўқув йили учун қуйидагича тақсимланади:
◻️ бакалавриат таълим дастури учун – 100 ўрин;
◻️ магистратура таълим дастури учун – 250 ўрин;
◻️ докторантура таълим дастури учун – 150 ўрин.
«Агар Сиз юқори интеллектуал салоҳиятга эга, замонавий ва креатив фикрлайдиган, мамлакат иқтисодиёти ва илм-фанига инновацион ғоялар ва технологиялар олиб кириш ҳамда уни рақамли асосда қайта шакллантириш асносида ривожлантиришни ўз олдингизга мақсад қилиб қўйган бўлсангиз – бу имконият айнан Сиз учун!» – дейилади хабарда.
Стипендия танловига ҳужжатларни қабул қилиш жорий йилнинг 25 июнидан 25 июлига қадар онлайн режимда ва электрон тарзда қабул қилинади.
Номзодлар ҳужжатларни топшириш жараёнида бугунги кунда амалда бўлган хорижий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинганлиги ёки шартли қабул қилинганлиги тўғрисидаги таклифнома-хат (Леттер оф аccэптанcэ ёки Леттер оф cондитионал аccэптанcэ), нуфузли университетларда ўқиётган номзодлар хорижда таълим олаётганлигини тасдиқловчи маълумотномаларни юклашлари талаб этилади.
Номзодлар томонидан нуфузли университетлардан ўқиш харажатлари бўйича грантлар (чегирмалар) мавжуд бўлган тақдирда мазкур маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни юклашлари шарт.
Бакалавриат дастурида иштирок этадиган номзодлар мактабни, лицей ва коллежни тугатганлигини тасдиқловчи аттестат ва дипломлар билан иштирок этишлари керак бўлади.
Маълумот учун, саралаш танловида давлат тилида суҳбат ўтказиш жорий йилнинг 25 июлдан 24 августга қадар давом этади.
*Бу билан номзодларнинг интеллектуал, таҳлил қилиш ва ижодий қобилиятлари даражасини аниқлаш учун қўшимча тест синовлари ҳамда назарий билим ва амалий кўникмалар даражасини аниқлаш мақсад қилинган.
Танловга оид янгиликлар «Эл-юрт умиди» жамғармасининг www.eyuf.uz сайти орқали эълон қилиб борилади.
Номзодлар учун барча зарур маълумотларни Жамғарманинг онлайн ҳужжат топшириш платформасидан топиш мумкин.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ