Жамият
Президент Қарори билан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтини ташкил этилади.
Ҳужжатга кўра, институт янги тарбия методикаларини яратиш ва амалиётга жорий қилиш бўйича олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи давлат муассасаси ҳисобланади ҳамда тарбия соҳасини такомиллаштиришга оид илмий асослантирилган истиқболли таклифлар ишлаб чиқади.
Институт ҳузурида «Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи», «Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси» ҳамда «Ижтимоий педагогика» ихтисосликлари бўйича илмий кенгашлар ҳам ташкил қилинади.
Бундан ташқари, тарбия соҳасидаги илмий тадқиқотларни мувофиқлаштирувчи республика кенгаши фаолияти ҳам йўлга қўйилади.
Қарорда, шунингдек, 2025/2026-ўқув йилидан умумий ўрта таълим муассасаларида тажриба-синов тариқасида босқичма-босқич жаҳонда тан олинган ижтимоий-эмоционал таълим (Соcиал анд Эмотионал Леарнинг – СEЛ) методикалари жорий қилиниши ҳам белгиланган.
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Илм-фан
77593
Жамият
56644
Жамият
55844
Жамият
50907
Жамият
//
Изоҳ йўқ