Жамият
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Йўл транспорт ҳодисаларида жабрланган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш тўғрисида»ги тегишли буйруғи лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Ҳужжат билан ЙТҲда жабрланганларга тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар биринчи ёрдам кўрсатиш тартиби белгиланган.
Яъни, воқеа жойига тиббиёт ходимлари етиб келгунигача махсус тайёргарликдан ўтган шахслар жабрланганларга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатади.
Бунда мазкур шахслар биринчи тиббий ёрдамни воқеа жойининг ўзида кўрсатади ва тиббиёт ходимларини кутади.
Ушбу вазиятларда, яъни кўрсатилиши керак бўлган бирламчи шошилинч ёрдам транспорт воситасининг салонида туриши шарт бўлган зарур тиббий ашёлардан фойдаланилади.
Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича махсус тайёргарликдан ўтганларга қуйидаги шахслар киради:
▪️ ички ишлар ходимлари;
▪️ ҳарбий хизматчилар;
▪️ миллий гвардия ходимлари;
▪️ фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарувчилари;
▪️ автотранспорт ҳайдовчилик гувоҳномалари мавжуд шахслар.
Бирламчи шошилинч ёрдам кўрсатувчи шахс аввал ушбу ёрдамни кўрсатиш учун қуйидаги шароитларни баҳолайди:
◻️ шахсий ҳаёти ёки соғлигига таҳдид қилувчи омилларни аниқлаш;
◻️ ёрдам кўрсатиладиган шахс ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид қилувчи омилларни аниқлаш;
◻️ ҳаёт ёки соғлиққа таҳдид қилувчи омилларни бартараф этиш;
◻️ жабрланган шахслар сонини аниқлаш;
◻️ жабрланган шахс(лар)ни соғлиқ ва ҳаётга хавфсиз жойга кўчириш.
Бирламчи шошилинч ёрдам кўрсатувчи шахс жабрланганнинг ҳолатини қуйидаги мезонлар билан аниқлайди:
➖ ҳаётга хавф солувчи қон кетишини аниқлаш;
➖ хушида эканлигини аниқлаш;
➖ нафас олаётганини аниқлаш.
Ҳужжатга кўра, бирламчи шошилинч ёрдам кўрсатувчи шахс(лар) тез тиббий ёрдам хизматига алоқага чиқиб, жабрланган шахс(лар)нинг фамилияси, исми, ёши, жинси, жабрланиш ҳолати, жойлашган манзили ва контакт телефони маълумотларини тақдим этади.
Тез тиббий ёрдам хизмати етиб келиши узоқ вақт талаб етиладиган жойларда эса ёрдам кўрсатувчи шахслар жабрланувчини яқинроқ тиббиёт муассасасига ёки ташкил етилган тиббиёт пунктига етказиш чораларини кўради.
Биринчи тиббий ёрдам қуйидаги ҳолатларда кўрсатилади:
🔘 ҳушсиз ҳолатлар;
🔘 нафас ва юрак иши тўхташи;
🔘 ташқи қон кетиш ҳолатлари;
🔘 юқори нафас ёлларида ёт жисм;
🔘 тананинг турли қисмлари жароҳатлари;
🔘 юқори ҳарорат таъсирида куйиш;
🔘 музлаш (совуқ уриши) ҳолатлари;
🔘 заҳарланиш.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ