Жамият
Олмаота шаҳридаги Қуруқликдаги қўшинлар ҳарбий институтида «Айбин» халқаро ҳарбий-ватанпарварлар йиғини якунланди. Йиғинда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги «Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати жамоаси муваффақиятли иштирок этди.
Қозоғистон, Озарбайжон, Беларусь, Қирғизистон, Ўзбекистон Республикалари ва Россия Федерациясидан келган 750 нафар ўғил-қиздан иборат жамоалар «Айбин совғаси» интеллектуал ўйини, робототехниклар ўртасида «Билимдон аскар» шарти, «АК-74» қуролини нотўлиқ қисмларни ажратиш ва йиғиш шартларида ўзаро беллашди.
Бир неча кун давом этган муросасиз баҳслар якунида «Ватан таянчи» жамоаси умумжамоа ҳисобида фахрли 2-ўринни қўлга киритди. Биринчи ўрин эса мезбон — Қозоғистон жамоасига насиб этди.
Мусобақанинг тантанали ёпилиш маросимида жамоамизга кубок, медаллар ва эсдалик совғалари топширилди.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ