Жамият
Сирдарёда «Ҳашартепа» (IХ – ХII асрга оид) ёдгорлигининг 6,4 м/куб қисми ҳожатхона ва ҳаммом қуриш учун учун қисман бузилган. Бу ҳақида Бош прокуратура хабар берди.
Маълум бўлишича, маданий мерос объектларининг яна бир нечта қисми турли сабабларга кўра зарарланган.
Жумладан:
◻️ Қашқадарёда «Кофиртепа-2» (VII – ХIII асрга оид) ёдгорлигининг 2,4 м/куб, «Бештерактепа»нинг (IХ – ХII асрларга оид) 6 м/куб ҳамда «Хонтепа»нинг (ХI – ХIII асрларга оид) 189 м/куб қисми уй-жой қуриш учун;
◻️ Жиззахда «Томошотепа-2» (IV – V асрларга оид) ёдгорлигининг 14 м/куб қисми ҳожатхона ҳамда «Қоратепа»нинг (V – VI асрларга оид) 30м/куб қисми иссиқхона қуриш учун;
◻️ Навоийда «Ғазғонтепа» ёдгорлигининг 16 м/куб қисми мобил компания антеннаси, «Нонвойлартепа-2»нинг 5,3 м/куб, «Калтепа»нинг (V – VIII асрларга оид) 23 м/куб ҳамда «Ясилтепа»нинг (III – ХI асрларга оид) 20 м/куб қисми хўжалик иншоотлари қуриш учун;
◻️ Тошкент вилоятида «Номсизтепа-1» ёдгорлигининг 15 м/куб қисми хожатхона, «Номсизтепа-2»нинг 1,92 м/куб қисми иссиқхона қуриш учун қисман бузилган.
Хабарга кўра, юқоридаги жами 12 та ёдгорликка 8,3 млрд. сўмлик зарар етказилгани аниқланиб, жиноят ишлари қўзғатилган ва ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77527
Жамият
56604
Жамият
55804
Жамият
50870
Жамият
//
Изоҳ йўқ