Жамият
Кеча, 23 июнь куни Тошкент халқаро аэропортида Россиядаги «Крокус Сити»да содир этилган террорчилик ҳужумида жабрланган рус оилалари болалари кутиб олинган.
.jpg)
Маълум бўлишича, болалар 14 кунлик таътилни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «Анор» болалар соғломлаштириш оромгоҳида ўтказади.
.jpg)
«Уларга меҳмондўст ташкилотчилар томонидан спорт кийимлари ва зарур техник жиҳозлари совға тариқасида улашилди», дейилади хабарда.
Хабарга кўра, болалар турли спорт турнирларида, маҳорат дарсларида қатнашади. Оромгоҳда уларга таниқли спорт усталари дарс беради.
Шунингдек, расм чизиш, рақс, театр маҳорати, мусиқа, компьютер синфи ҳамда кутубхона болалар ихтиёрида бўлади.
Бундан ташқари, ҳордиқ олиш кун тартибидан сув спортлари фестивали, қизиқарли квестлар, комик эстафеталар, хорижий, маҳаллий фильмлар ва спектакль намойишлари, видео-танлов ўтказиш ҳам ўрин олган.
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
77735
Жамият
56714
Жамият
55938
Жамият
50988
Жамият
//
Изоҳ йўқ