TikTok'да ўзбек тили пайдо бўлиши ва платформа миллий қадриятларга мосланиши мумкин

Сақлаш
14:56 / 16.12.2021 892 0

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов Ўзбекистонда расман чекланган TikTok ижтимоий тармоғи вице-президенти, доктор Тео Бертрам ва компаниянинг масъул ходимлари билан онлайн учрашув ўтказди. Бу ҳақда Алламжоновнинг ўзи Telegram'даги каналида хабар қилди.

 

Комил Алламжоновнинг айтишича, «TikTok зарарли бўлса, уни фойдали ресурсга айлантириш лозим. Шунга ўхшаш компаниялар фаолиятини чеклаш эмас, балки улар билан яқиндан мулоқот, ҳамкорлик ўрнатган ҳолда ишлаш ҳамма учун кўпроқ манфаатли ва тўғрироқ бўлади».

 

Қайд этилишича, учрашувда ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган. Алламжонов компания вакилларига тармоқнинг ички нормалари ва айрим тартиб-қоидаларини кўриб чиқиш, уни Ўзбекистон қадриятлари, урф-одат ва менталитетига мослаш бўйича таклифлар берган.

 

«Улар томонидан бу таклиф, албатта, инобатга олиниши, бу борада ҳамкорликка, шунингдек, иловага ўзбек тилини ҳам киритишга тайёр экани маълум қилинди», — дея таъкидлаган Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//