Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасидаги ТОП-10 давлат қайси?

Сақлаш
22:40 / 21.06.2024 227 0

2024 йилнинг январь май ойларида Ўзбекистон жаҳоннинг 186 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб, ташқи савдо айланмаси ҳажмини 26,7 млрд долларга етказган. Бу ҳақида Статистика агентлиги маълум қилди.

 

Рақамларга кўра, мамлакатимиз ташқи савдо айланмасининг салмоқли ҳиссаси Хитой (18,9 фоиз), Россия (17,9 фоиз), Қозоғистон (5,9 фоиз), Туркия (4,5 фоиз) ва Корея Республикасида (3,4 фоиз) қайд этилган.

 

Ўзбекистон ўтган 5 ойда 10,8 млрд долларлик маҳсулот экспорт қилган. Шунингдек, 15,9 млрд долларнинг маҳсулот импортини амалга оширган.

 

Қуйида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП-10 давлат келтирилган:

◻️ Хитой – 5,1 млрд;

◻️ Россия – 4,8 млрд;

◻️ Қозоғистон – 1,6 млрд;

◻️ Туркия – 1,2 млрд;

◻️ Корея – 921 млн;

◻️ Франция – 471,4 млн;

◻️ Туркманистон – 455,5 млн;

◻️ Германия – 427 млн;

◻️ АҚШ – 386 млн;

◻️ Афғонистон – 383 млн;

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//