Жамият
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурелсух 23–26 июнь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.
Ташриф дастурида Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган.
Унда Ўзбекистон-Мўғулистон дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилади.
Жумладан, ташриф кун тартибидан конструктив сиёсий мулоқот ва парламентлараро алоқаларни ривожлантириш, икки томонлама товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, енгил саноат, соғлиқни сақлаш, транспорт, логистика ва бошқа йўналишларда кооперация лойиҳаларини амалга ошириш режалари ўрин олган.
Бундан ташқари, маданий-гуманитар ва туризм алоқаларини фаоллаштиришга қаратилган қўшма чора-тадбирлар ҳам муҳокама қилинади. Шунингдек, халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилади.
Хабарда айтишича, саммит якунлари бўйича ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар тўпламини қабул қилиш ҳам мақсад қилинган.
Давлат ташрифи доирасида Президентларнинг икки мамлакат етакчи компаниялари ва ишбилармон доиралар вакиллари билан учрашуви ҳамда қатор бошқа икки томонлама тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурелсух Хива шаҳрига ҳам ташриф буюриб, халқимизнинг бой маданий-тарихий мероси билан танишади.
Илм-фан
Жамият
Жаҳон
Жаҳон
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ