Жамият
Хоразмда 35 ёшли пиёдани (1989 йилда туғилган) уриб юборган ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетган.
Маълум бўлишича, воқеа 18 июнь куни, соат тахминан 01:45 ларда Урганч-Ҳонқа автомобиль йўлида содир бўлган.
Ўш куни Хонқа туманининг «Бунёдкор» маҳалласида яшовчи Х.Эгамбердиев йўл четида ҳаракатланиб бораётганда номаълум автомашина уни уриб юборган.
Ҳайдовчи мазкур ҳолатда биринчи тиббий ёрдам кўрсатмасдан ҳодиса жойидан кетиб қолган. Натижада жабрланувчи олган оғир тан жароҳатлари туфайли ҳодиса жойида вафот этган.
Ҳозирги кунда йўл-транспорт ҳодисасини содир этган ҳайдовчи ва унга тегишли автомашинани аниқлаш ва ушлашга қаратилган қидирув-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
«Азиз юртдошлар, агар сиз ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир қилган шахс тўғрисида бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз, 102, 62 220-40-14, 97-602-02-22, 90-713-08-13 телефон рақамлари орқали хабар беришингизни сўраймиз», дейилади хабарда.
Таъкидланишича, жиноятни фош этишда яқиндан ёрдам берган шахс 10 млн сўм миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланади ва унга тегишли маълумотлар сир сақланиши кафолатланади.
Илм-фан
Жамият
Жаҳон
Жаҳон
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ