Ҳукумат таркибида янги тайинловлар амалга оширилди

Сақлаш
15:53 / 21.06.2024 206 0

Бугун, 21 июнь куни Вазирлар Маҳкамасида Президентнинг тегишли қарорига асосан, лавозимларга тайинланган ва тасдиқлаган бир қатор номзодлар Бош вазир Абдулла Арипов томонидан ҳукумат аъзоларига таништирилди.

 

Булар қуйидагилар:

 

Абдуваққос Воҳидович Рафиқов – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси.

 

Бунгача у «Ўзавтосаноат» АЖ бошқарув раисининг маҳаллийлаштириш кооперация алоқаларини саноатда кенгайтириш ва ахборот технологиялари масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

 

 

Азим Исраилович Ахмедхаджаев – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги директори.

 

Бунгача у Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

 

 

Олимжон Мухамаджанович Умаров – Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари.

 

 

Жамшид Юнусович Турсунов – Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси.

 

Бунгача у Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари сифатида ишлаган.

 

 

Амриддин Насриддинович Абдурахмонов – Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг йўл хўжалиги соҳасига илғор хорижий тажрибаларни татбиқ этиш ва рақамлаштириш масалалари бўйича ўринбосари. Мазкур номзод Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан тайинланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//