Жамият
Тошкент шаҳрининг «Чорсу» бозорида аёллар «бурқа»сини кийиб юрган йигит 15 суткага қамалди.
Маълум бўлишича, 19 июнь куни П.Б. «Чорсу» бозори олдида шахсни таниб бўлмайдиган даражада юзини беркитиб юрганида, ноодатий хатти-ҳаракатлар билан ИИО ходимларининг эътиборини тортган.
Шундан сўнг у ички ишлар органлари ходимлари томонидан тўхтатилган ва шахсини аниқлаш ҳамда ҳолат юзасидан ҳужжатларни расмийлаштириш мақсадида ИИБ биносига таклиф этилган.
Бироқ йигит қонуний талабларни бажаришдан бош тортган ва ходимларнинг хизмат фаолиятига фаол қаршилик кўрсатган.
Аниқлик киритилишича, ушбу шахс 2002 йилда Тошкент вилояти Бўка туманида туғилган.
20 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида мазкур шахсга нисбатан очилган маъмурий иш кўриб чиқилди.
Хабарга кўра, П.Б. судда ёшлигидан аёллар кийимига қизиққани сабабли бозор атрофида «бурқа» номли аёллар кийимини кийиб юрганини тасдиқлаган.
Суд йигитни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184(4)-моддаси (Жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган кўринишда бўлиш) ҳамда 195-моддасида (Ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топган.
Юқорида келтирилган бандлар билан йигитга БҲМнинг 10 баравари (3 млн 400 минг сўм) миқдорида жарима ва 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Маълумот учун, судланувчида ҳукм устидан 10 кун ичида апелляция шикоятини бериш ҳуқуқи бор.
Илм-фан
Жамият
Жаҳон
Жаҳон
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ