Жамият
Санитар тозалаш хизмати соҳасида техникалардан самарали фойдаланишнинг янгича тажрибаси жорий этилиши мумкин.
Маълум бўлишича, ҳозирда мавжуд чиқинди ташувчи машиналар ўрнига экологик жиҳатдан хавфисиз, бошқариш қулай бўлган, камхарж мотоскутерлар хизматидан фойдаланиш таклиф этилмоқда.
Махсус мотороллер кунига 2 мартагача аҳоли яшаш жойларидан маиший чиқиндиларни олиб чиқа олади. У қувватлантирилгандан сўнг соатига 80 км тезликда юра олади.
Қайд этилишича, юк ташувчи мотороллернинг харид нархи 32 млн сўм бўлиб, ҳозирги кунда фойдаланилаётган чиқинди ташувчи йирик транспортлардан (нархи 869 млн сўм) 27 баравар арзон ҳисобланади.
Шунингдек, мазкур турдаги транспортни сақлаш, таъмирлаш ва ишчи кучи каби бир йиллик харажатлари 14 баравар ҳамда ёқилғи сарфи жиҳатдан эса 5 баробарга тежамкордир.
«Ушбу мотороллерлар электрга мўлжалланган. Аҳамиятлиси, улардан кенг фойдаланиш йўлга қўйилгач, соҳада қўшимча ишчи ўринлари сони ортади. Электро мотороллерлар чиқиндиларни «қайта ишланадиган», «қайта ишланмайдиган» ва «озиқ-овқат» чиқиндиларига саралаб ташишга мўлжалланган», дейилади хабарда.
Хабарга кўра, дастлабки жараёнда тажриба сифатида 3 турдаги 150 та мотороллер харид қилинади. Ушбу транспорт воситаларини республиканинг барча ҳудудларида синовдан ўтказиш режалаштирилган.
Илм-фан
Жамият
Жаҳон
Жаҳон
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ